«тошкент ҳайвонот боғи» тегли мақолалар


Тошкент ҳайвонот боғига жирафа ва зебралар олиб келинди (видео)
27 ноябр 2023, 19:51

Тошкент ҳайвонот боғига жирафа ва зебралар олиб келинди (видео)

Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер олиб келинди. 2022 йилнинг август ойида у ердаги Алатау лақабли жирафа нобуд бўлганди.

Тошкент ҳайвонот боғига янги маймунлар келтирилди
4 июн 2023, 11:46

Тошкент ҳайвонот боғига янги маймунлар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғига Исроилдан маймунлар оиласига мансуб бир қанча гамадрилалар келтирилди. Уларнинг мослашишига исроиллик мутахассислар кўмаклашди.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 1 апрелдан ошади
31 март 2023, 12:32

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 1 апрелдан ошади

1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархлари ошади. Энди кириш нархи 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм, хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақахўрлар ҳамда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 20 000 сўм бўлади. Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик болалар учун эса бепул.

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар келтирилди
17 ноябр 2022, 23:46

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери илк бор пантералар — тўрт ёшли Багира ва Тайфун пайдо бўлди. Ҳозирда улар учун махсус экспозицион вольерлар лойиҳалаштирилмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғи 98 ёшга тўлди. Унинг энг кекса жонзотлари қандай яшамоқда?
24 октябр 2022, 17:00

Тошкент ҳайвонот боғи 98 ёшга тўлди. Унинг энг кекса жонзотлари қандай яшамоқда?

Бугун Тошкент ҳайвонот боғи 98 ёшга тўлди. Ушбу муҳим воқеа муносабати билан «Газета.uz» ҳайвонот боғидаги энг кекса жониворлар: урғочи Анд кондори Сандра, карлик бегемоти Жуди ва кўк тилли калтакесак ҳақида сўзлаб беради. Улар бу ерда ҳаммадан кўпроқ муддат ҳаёт кечиришган.

Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди
13 октябр 2022, 12:05

Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди

Августь охирида халқаро аэропортда ноқонуний олиб ўтилгани сабаб 57 дона тимсоҳ болалари ва 10 дона буқаламун ҳайвонот боғига вақтинча топширилди. Ҳозирда улардан 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди. Божхона органлари ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлим сабаби маълум қилинди
13 сентябрь 2022, 23:56

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлим сабаби маълум қилинди

Тошкент ҳайвонот боғи Алатау лақабли жирафанинг ўлим сабабини маълум қилди. Ўлимга ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган тимпания натижасида юзага келган мия ишемияси сабаб бўлган.

Тошкент ҳайвонот боғи 57 та тимсоҳ боласининг аҳволи ҳақида маълумот берди
8 сентябрь 2022, 15:47

Тошкент ҳайвонот боғи 57 та тимсоҳ боласининг аҳволи ҳақида маълумот берди

Август охирида аэропортдан ноқонуний тарзда пластмасса идишда олиб ўтишга уринилган 57 та тимсоҳ боласининг соғлигига жиддий зарар етказилган, дея маълум қилди Тошкент ҳайвонот боғи. Ҳозирда улар гўшт, балиқ билан боқилмоқда, уларнинг бўйи ва вазни ўлчаб кўрилди.

«Уйга йўл»
15 май 2022, 13:50

«Уйга йўл»

Тошкент ҳайвонот боғида «Уйга йўл» хайрия кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унинг асосий фаол иштирокчилари қаровсиз қолган ёки кўчадан топиб олинган кучуклар ва мушуклардир. Ташкилотчиларнинг фикрича, кўргазма ҳайвонларга меҳрибон оилада яшаш учун янги имконият беради. «Газета.uz» кимлар уйга йўл топа олгани ҳақида ҳикоя қилади.

Тошкент ҳайвонот боғида аёл киши қиз болани айиқлар вольерига ташлаб юборди (янгиланди)
28 январ 2022, 19:38 1

Тошкент ҳайвонот боғида аёл киши қиз болани айиқлар вольерига ташлаб юборди (янгиланди)

Тошкент ҳайвонот боғида аёл киши кичик қизалоқни 5 метр баландликдан айиқлар вольерига ташлаб юборди. Бола фақат тушиш натижасида жароҳат олди. Аёлнинг қилмиши сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, аёл ҳибсга олинган.

Тошкент ҳайвонот боғига иккита оқ рангли шер болалари олиб келинди (фото)
18 июн 2021, 12:50

Тошкент ҳайвонот боғига иккита оқ рангли шер болалари олиб келинди (фото)

Саккиз ойлик иккита оқ шер боласи (Жонни ва Женни) Жанубий Африкадан Тошкент ҳайвонот боғига олиб келинди. Дунёда бундай шерларнинг сони 300 дан ошмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг